Ўзбекистон | 12:49 / 09.12.2021
5119
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкаси ўзгаришсиз, йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолинмоқда.

Фото: Kun.uz

9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

МБ бошқарувининг бундан олдинги охирги йиғилиши 21 октябрда бўлиб ўтган ва унда ҳам асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Регуляторнинг асосий ставкаси сўнгги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгарган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилганди.

Ўзбекистон тарихида қайта молиялаш ставкасининг энг юқори кўрсаткичи 1995 йилда кузатилган бўлиб, ўша пайтда асосий ставка 300 фоизга етганди. Шундан сўнг, 2017 йилгача асосий ставка пасайиб борган ва 27 июнда 9 фоизни ташкил этган.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид