10:27 / 12.12.2021
5480

Uzbekistan Airways ҳафта охирида Самарқанддаги аэропортдан парвозларни тиклайди

Uzbekistan Airways Самарқанд халқаро аэропортида парвозларни қачондан йўлга қўйиши маълум бўлди.

Фото: Kun.uz

Самарқанд халқаро аэропорти қайта ишга тушиши муносабати билан Uzbekistan Airways бир қатор маҳаллий ва халқаро парвозларни тиклайди.

Компания матбуот хизмати хабар қилишича, Самарқанд халқаро аэропорти қайта очилиши муносабати билан Uzbekistan Airways 17 декабрдан бошлаб қуйидаги қатновларни тиклайди:

  • Тошкент–Самарқанд–Тошкент;
  • Самарқанд–Москва–Самарқанд;
  • Самарқанд–Истанбул–Самарқанд;
  • Самарқанд–Олмаота–Самарқанд;
  • Самарқанд–Санкт-Петербург–Самарқанд.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

Аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилиши маълум қилинганди. Кейинчалик бу муддат 15 декабргача узайтирилган эди. Шу муносабат билан Самарқанд халқаро аэропортининг авиақатновлари вақтинча Навоий, Бухоро, Қарши халқаро аэропортларига йўналтирилди. Аэропорт 10 декабрда қайта ишга тушди.

Top