ДСҚ раисига янги ўринбосар тайинланди
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг лавозими кўтарилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сирожиддин Эшматов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Нигоҳ» канали хабар бермоқда.
Сирожиддин Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти, 1999 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
Солиқ тизимидаги фаолиятини 1992 йилда Китоб шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспекторлик вазифасидан бошлаб, 27 йил давомида вилоят солиқ хизмати органларида турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.
Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳам бўлган Эшматов 2019 йил мартидан буён Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
- Давлат солиқ қўмитасида раиснинг бешта ўринбосари лавозими бор. Айни вақтда Мубин Мирзаев, Олимжон Файзибоев, Жаҳонгир Абдиев ва Мирзиёд Маҳкамов раис ўринбосарлари ҳисобланишади. Шу вақтгача битта ўринбосар ўрни вакант эди - катта эҳтимол билан Эшматов айнан шу ўринни тўлдирган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Писториус: Путин Украинадаги уруш тугашини хоҳламайди
Жаҳон | 08:16
-
Зангиотада 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
Ўзбекистон | 07:50
-
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Фан-техника | 01:39
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025