Жаҳон | 23:15 / 15.12.2021
5953
1 дақиқада ўқилади

Британияда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича мутлақ рекорд қайд этилди

Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 11 млн нафардан ошган.

Фото: Reuters

Ўтган суткада Буюк Британияда 78 минг 610 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Британиянинг COVID-19 статистикаси бўйича сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён аниқланган рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумот берилишича, 4671 ҳолат «омикрон» штамми билан боғлиқ.

Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 11 млн нафардан ошган.

«Омикрон» штамми ноябр ойида ЖАРда аниқланганди. Бугунга қадар ушбу штаммни юқтириш ҳолатлари 70дан ортиқ мамлакатда қайд этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид