18:01 / 27.12.2021
18962

Фараҳбахш, аммо умри қисқа – қорли Тошкентдан фоторепортаж

Бутун дунёга таъсир қилаётган иқлим ўзгаришлари Ўзбекистонда ҳам ўз сўзини айтмоқда. Юртимизга қиш кириб келганига бир ой ўтган бўлса-да, доимий равишда қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда. Куз охирида кузатилган чанг бўронлари ҳам аҳвол нақадар ёмонлашаётганини кўрсатиб қўйди. 

Мутахассислар аслида сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда қиш деярли бўлмагани, Марказий Осиёдаги ҳарорат кўп йиллик иқлимий меъёрлардан 2 даражага исиганини таъкидламоқда. Глобал миқёсдаги ҳарорат кўтарилиши давом этмоқда… 

Фото: Kun.uz / Фаррух Абсаттаров

Дам олиш куни пойтахт ва республиканинг қатор ҳудудларида ёғган қор, бу хавотирларни бироз бўлса-да ортга сурди. 

Фото: Kun.uz / Фаррух Абсаттаров

Хусусан, Тошкентда эрталаб ёға бошлаган қор йириклашиб - лайлакқорга айланди ва кўп ўтмай бутун шаҳарни оқлик қоплади.

Фото: Kun.uz / Фаррух Абсаттаров

Kun.uz мухбири ҳали қорлари эриб улгурмаган Тошкентдан фоторепортаж тақдим қилди.

Дарахтлар ва айрим бинолар устида қор қолган бўлса-да, бир кун ўтиб ер юзини қоплаган қорлар эриб улгурган.

1W9B1CBRm_YywY-L-QIk0nVAy52A1AGi.jpg (1280×853)

«Ўзгидромет» хабарига кўра, энди Ўзбекистонда йил охиригача ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ бўлади.

Суратлар муаллифи Фаррух Абсаттаров

Top