Ўзбекистон | 19:41 / 31.12.2021
39384
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ҳаммомда портлаш рўй берди. Уч киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги ҳаммомда портлаш рўй бериб, бино томи қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, тўрт киши жароҳатланган.

ФВВ матбуот хизмати Фарғона вилоятида содир бўлган чақнаш бўйича маълумот берди.

«Жорий йилнинг 31 декабр куни соат 17:00да Фарғона вилояти Учкўприк тумани «Қораянтоқ» МФЙ Қораянтоқ қишлоғида жойлашган ҳаммомда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши юзага келган. Оқибатда ҳаммом биносининг том қисми қулаб тушган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган», дейилади хабарда.

Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид