Қаршида ЙТҲга учраган Spark’да ёнғин содир бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Қарши шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасига учраган Spark’да ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 2022 йил 3 январ куни соат 21:18 ларда Қарши шаҳар ФВБга Ислом Каримов кўчаси Ватанпарварлар боғи рўпарасида Spark машинасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, воқеа жойига соат 21:20 ларда Қарши шаҳар ФВБдан 1 та қутқарув бўлинмаси етиб борган. Соат 21:22 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида Қарши шаҳар Шоҳбекат маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Н.Ў. га тегишли бўлган ушбу машинанинг мотор қисми зарар кўрган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Spark аввал йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Кейин ёнғин содир бўлган. Ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда юк машинаси ёниб кетди
Қаршида ҳаракатланиб кетаётган «Газел» юк машинасида ёнғин содир бўлди
Сўнгги янгиликлар
-
Amazon сунъий интеллект сабаб ишчи кучини қисқартиради
Жаҳон | 19:44
-
Эрон парламенти Ҳормуз бўғозини ёпиши мумкин
Жаҳон | 19:25
-
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52
-
Британиялик амалдорлар бир йил ичида 2 мингдан ортиқ мобил қурилмани йўқотиб қўйди — The Guardian
Жаҳон | 18:14
Мавзуга оид

09:33 / 15.06.2025
Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

15:46 / 12.01.2025
Қашқадарёда мактабга машина миниб келган ўқувчига чора кўрилди

16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза

17:32 / 19.12.2024