Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фуқаро маст ҳолда ўз янгасини пичоқлади
Ромитан туманида 38 ёшли фуқаро жанжал туфайли маст ҳолда ўз акасининг турмуш ўртоғини пичоқлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳолат 4 январ куни соат 22:00 ларда содир бўлган. Туманнинг Шўрча маҳалласида яшовчи, 38 ёшли Ҳ.Н. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ўз акасининг турмуш ўртоғи, 1982 йилда туғилган К.Д. билан жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида у ошхона пичоғи билан янгасига оғир тан жароҳати етказган. Жабрланувчи туман марказий касалхонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ҳ.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан Шўрча маҳалласида жиноят муҳокамаси ўтказилган. Муҳокамада жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун масъулларга аниқ кўрсатмалар берилган.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026