08:57 / 18.01.2022
27699

Ўзбекистонликлар қайси ойларда кўпроқ тўй қилаётгани маълум бўлди

Қайси ойда энг кўп никоҳ ҳолатлари қайд этилгани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилда республика бўйича 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Ойлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича октябр ойи етакчилик қилмоқда - 35 706 та никоҳ ҳолати.

Кейинги ўринлардан 34 390 та никоҳ ҳолати қайд этилган ноябрь ойи ва 31 741 та никоҳ ҳолати кузатилган cентябрь ойи жой олди.

Шунингдек, ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • август ойида - 31 518 та;
  • декабрь ойида - 28 273 та;
  • июль ойида - 24 491 та;
  • март ойида - 23 829 та;
  • июнь ойида - 22 127 та;
  • май ойида - 19 722 та;
  • январь ойида - 19 703 та;
  • апрель ойида - 17 236 та; 
  • февраль ойида - 16 346 та. 

Аввалроқ, Ўзбекистонда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони маълум қилинганди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 6 365 тани ташкил этган. Шундан: аёллар – 1 287 нафар; эркаклар – 5 078 нафарга тенг.

Top