Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг 2022 йилдаги илк йиғилишида йиллик асосий ставка ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдирилди.
Фото: Kun.uz
Бугун, 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.
Соат 14:00да Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2021 йил давомида асосий ставка 14 фоиз даражасида сақлаб қолинган эди.
Регулятор асосий ставкани охирги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгартирган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилганди.
Ўзбекистон тарихида қайта молиялаш ставкасининг энг юқори кўрсаткичи 1995 йилда кузатилган бўлиб, ўша пайтда асосий ставка 300 фоизга етганди. Шундан сўнг, 2017 йилгача асосий ставка пасайиб борган ва 27 июнда 9 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
20:36 / 19.12.2025
Марказий банк 4 та банкни жаримага тортди
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:09 / 10.12.2025