Навальний Россияда террорчилар рўйхатига киритилди
Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний Россия Молиявий мониторинг федерал хизмати томонидан «терроризм ва экстремизмга алоқаси борлиги аниқланган» ташкилот ва шахслар рўйхатига киритилган.
«Террорчилар рўйхати»га Навальнийнинг маслакдошлари Любов Собол, Вячеслав Гимади, Георгий Албуров, Лилия Чанишева ва Руслан Шаведдинов ҳам киритилган. Қонунчиликка кўра бу рўйхатга тушган фуқароларнинг банк ҳисоблари музлатилиши мумкин.
2021 йил июнида Москва шаҳар суди Алексей Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фондни экстремистик ташкилот деб топганди. Молиявий мониторинг федерал хизмати ушбу фондни ўтган йил апрелидаёқ ўз «қора рўйхати»га киритган. 2021 йил сентябрида Навальний ва унинг шерикларига нисбатан экстремистик ташкилот очиш иддаоси билан жиноий иш қўзғатилганди.
Олдинроқ Алексей Навальний қамоқхонада унга террорчидек муносабатда бўлишаётгани ва ҳатто ётоғига экстремист эканини англатувчи махсус чизиқ чизиб қўйилганини айтганди.
Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний мамлакат ҳукуматидаги кўплаб амалдорларнинг фаолияти ҳақида журналистик суриштирув ўтказган. Сиёсатчи 2018 йил Россия президентлиги учун номзодини қўймоқчи бўлди, аммо уни рўйхатга олишмади. Навальнийнинг охирги суриштируви «Владимир Путиннинг саройи» ҳақида бўлганди.
2021 йил 17 январ куни Россияга қайтган Навальний ўша куниёқ қўлга олинганди. 19 январда эса Навальнийнинг Путин саройи ҳақида суриштируви эълон қилинган.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024