Ўзбекистон | 13:07 / 31.01.2022
18021
1 дақиқада ўқилади

Нурота туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Президент Администрацияси мутахассиси Азамат Файзиев Нурота туманига ҳоким бўлди. Туманга шу пайтгача раҳбарлик қилиб келган Умарбек Халилов олдинроқ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун халқ депутатлари Нурота туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов сўзга чиқиб, Файзиев Азамат Исматовични туман ҳокими вазифасига тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирган. Қарор халқ депутатлари Нурота туман кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.

Азамат Файзиев бугунги кунга қадар Президент Администрацияси Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ишлаш шуъбаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. 

Мавзуга оид