Спорт | 19:45 / 31.01.2022
14050
1 дақиқада ўқилади

Сардор Рашидов «Пахтакор» билан шартнома имзолади

Ярим йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган Сардор Рашидов «Пахтакор» клуби аъзосига айланди. 

Фото: Пахтакор ФК

«Ўтган мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Рашидов жорий мавсумни ҳам «Пахтакор» сафида ўтказадиган бўлди. У 2022 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Рашидов эркин агент сифатида «Пахтакор» сафини тўлдирди. Умид қиламизки, у жамоамиз билан кўплаб ғалабаларга эришиб, «шерлар» учун совринлар ютишга ёрдам беради. «Пахтакор»га қайтишинг муборак, Сардор!», - дейилади клуб хабарида.

Сардор Рашидов ўтган мавсумда тошкентликлар сафида 9 беллашувда 2 гол муаллифига айланган ва ёзда «Кувайт» клубига кўчиб ўтганди.

Аввалроқ, Рашидов «Навбаҳор» билан музокара олиб бораётгани, Самвел Бабаян мураббийлигидаги Наманган клуби футболчига йиллик 300 минг АҚШ доллари маош таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид