Ўзбекистон | 08:40 / 01.02.2022
19417
1 дақиқада ўқилади

Қувадаги бозорда 25 та кийим-кечак дўкони ёниб кетди

Қува савдо комплексида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Бугун, 1 февраль куни соат 06:23 да Фарғона вилояти, Қува тумани «Ғалаба» МФЙ, Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо комплексида (бозор) тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.

Ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27 да етиб бориб, ёнғин соат 07:10 да қуршаб олиниб, соат 07:37 да ўчирилди.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБлари раҳбар ходимлари ва 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид