Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коллеж ва техникумларда ўқиш 7 февралдан бошланади
Профессионал таълим муассасаларининг аксар ўқувчилари ўз ҳудудида яшагани сабаб уларда анъанавий таълим 7 февралдан бошланади.
Профессионал таълим муассасалари – техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва лицейларда ўқув жараёнлари 7 февралдан анъанавий шаклга ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Вазирликнинг изоҳлашича, ушбу таълим муассасаларида ўқувчиларининг деярли барчаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар бўлгани уларнинг дарсларда иштирок этишида ортиқча қийинчиликлар келтириб чиқармайди.
Эслатиб ўтамиз, 7 февралдан умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар, нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилиши эълон қилинганди. Бунда ОТМлар 7 февралдан 24 февралгача босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026