Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим давлат муассасалари аудиторлик текширувидан ўтказилади
“Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Давлат муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорда ҳамда муассаса устави (низоми)да унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли “давлат муассасаси” эканлиги кўрсатилади.
Хўжалик жамиятлари устав фонди (устав капитали)даги давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари, давлат муассасалари, Марказий банк ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар ва улушлар давлат улушлари ҳисобланади.
Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига тегишли бўлган хўжалик жамиятларининг устав фонди (устав капитали)даги улушлар ва акциялар давлат улуши ҳисобланмайди.
Маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг бараваридан ортиқ бўлган давлат муассасалари 2022 йил 1 мартдан 2023 йил 1 августгача эксперимент тариқасида ташқи, шу жумладан мол-мулкнинг мавжудлиги, мажбуриятлар бажарилишининг амалдаги ҳолати ва оқибатларини ўрганиш масалалари юзасидан аудиторлик текширувидан ўтказилади.
Президент ва ҳукумат қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат муассасаларига хўжалик жамиятларини таъсис қилиш ҳамда уларнинг устав фонди (устав капитали)да иштирок этиш тақиқланади.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
08:40 / 10.01.2026
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
15:30 / 25.12.2025
Марказий банк молия ташкилотларида олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади
07:51 / 15.07.2025