Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда пахта ортиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди
Юк машинаси ҳайдовчисининг кўзини йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланаётган машинанинг ёритиш чироғи қамаштирган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машинани ағдариб юборган.
Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 февраль куни соат 23:30да Деҳқонобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига М-39 йўлининг “Истиқлол” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида MAN юк машинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Соат 23:35да қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган ва ИИБ, ЙҲХ ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари билан бирга жабрланувчига ёрдам берган. Содир бўлган ҳолат 2:12да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи ҳайдовчи Б.Х. MAN юк машинасига 110тага яқин пахта тойларини ортиб Андижонга қараб йўлга чиққан. Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтаётганида йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланаётган машинанинг ёритиш чироғи унинг кўзини қамаштирган. Юк машинани йўл четига олишга уринган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машинани ағдариб юборган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:29 / 06.06.2026
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
19:37 / 04.06.2026