«Тошкентга трамвайни қайтармоқчимиз» — президент
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига трамвай қайтарилиши режаси ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу борада фуқаролардан кўплаб мактублар ва мурожаатлар келиб тушган.

Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд вилоятига ташрифи вақтида ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Давлат раҳбари Самарқандда тирбандликларни камайтириш ва бартараф этиш учун илмий-амалий марказ қуриш кераклигини таъкидлаган.
«Шаҳарда тезликни камайтириб, тирбандликларни бартараф этиш керак. Авариялар оқибатида кўпгина инсонлар ҳалок бўлмоқда», — деган президент.
Самарқанд шаҳрида трамвай борлиги алоҳида қайд этилган.
«Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти», — дея унинг сўзларини келтиради «Дарё».
Шунингдек, Самарқандда янги қурилган ерости туннели, йўлларни кўздан кечириш чоғида хавфсиз йўл, хавфсиз пиёда концепциясини яратиш ҳақида гапирган президент Тошкентда автомобиль ҳаракати тезлиги 60 км.гача пасайтирилишини айтган.
«Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади», — дея президентнинг сўзларини келтирмоқда блогер Азиза Қурбонова.
- Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 2 майида Тошкентда сўнгги, 17-трамвай йўналишида ҳаракат тўхтаган, «Бешқайрағоч» даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи бу йўналиш ёпилиши орқали Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилганди.
- 2016 йил кузида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи бўлган Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташрифи вақтида ушбу шаҳарда трамвайлар қатнови йўлга қўйилишини маълум қилганди.
- 2022 йил 23 январь куни «O’zbekiston 24» телеканалида эфирга узатилган «Менимча» телелойиҳасида Тошкент жамоат транспортидаги муаммоларни ҳал қилиш учун трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф қилинганди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тиббиёт бирлашмалари негизида соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 13:51
-
Исроилни огоҳлантирган Эрон, Ғазога келган ёрдам ва Путиндан Сумини босиб олишни сўраган амалдор – кун дайжести
Жаҳон | 13:49
-
Россия ва Украина «1000 га 1000» асирлар алмашинуви бўйича рўйхатларни олди
Жаҳон | 13:45
-
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги пасайди
Ўзбекистон | 12:42
Мавзуга оид

16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади

14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади

14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент

08:25 / 12.07.2024