Ўзбекистон | 12:01 / 15.02.2022
764
1 дақиқада ўқилади

Боғдодда кўп қаватли уйдаги хонадонда қулфланиб қолган ёш бола қутқарилди

Она қўшниникига чиқиб кетган пайтда 2 ёшли бола ўзи билмаган ҳолда эшикни ичкаридан қулфлаб қўйган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Фарғона вилояти Боғдод туманида кўп қаватли уйлардан бирида қулфланиб қолган бола туман ФВБ ходимлари томонидан қутқарилган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Боғдод тумани ФВБ навбатчилик қисмига соат 9:34да Маърифат кўчаси хонадонларининг бирида ёлғиз бола қулфланиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, она қўшниникига чиқиб кетган пайтда бола ўзи билмаган ҳолда эшикни ичкаридан қулфлаб қўйган. Хонадон ичкарисида телефони қолиб кетган она қўшни уйда ишлаётган усталар телефонидан ФВБга алоқага чиқиб ёрдам сўраган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Туман ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга 9:40да етиб борган. Махсус асбоб-анжомлар билан фуқаро уйининг ойнасидан кириб болага ёрдам кўрсатилган ва яқинларига соғ-омон топширилган.

Сарвар Зияев
Тайёрлаган Сарвар Зияев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид