Пахтаобод тумани ҳокими ўзгарди
Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Элёрбек Усмонов туман ҳокимига айланди.

Фото: Kun.uz
Элёрбек Тўлқинович Усмонов Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Э.Усмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул муомаласи департаменти пул муомаласини таҳлил қилиш ва тахминлаш бошқармаси етакчи иқтисодчиси вазифасидан бошлаган.
У 2008 йилдан Марказий банк пул муомаласи департаменти пул муомаласини таҳлил қилиш ва тахминлаш бошқармаси бош иқтисодчиси, Марказий банк пул муомаласи департаменти пул муомаласини ташкил этиш ва тартибга солиш бошқармаси бош иқтисодчиси, ҳисоб-китоблар мониторинги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Элёрбек Усмонов тайинловга қадар Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган. У 2018 йил ёзидан буён Пахтаобод туманига раҳбарлик қилиб келган Маҳмуджон Бозоровни алмаштирди.
Бундан олдинроқ Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025
-
12 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:46 / 13.05.2025
-
Ўзбекистонда биноларнинг зилзилага бардошлилиги хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилади
Ўзбекистон | 22:38 / 13.05.2025
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025