Ўзбекистон | 08:01 / 19.02.2022
8515
2 дақиқада ўқилади
Ўн нафар судья масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун жазоланди
Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун турли вилоятларда фаолият олиб бораётган ўн нафар судья интизомий жазога тортилган.
Жумладан:
- Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси З. Мавлонов;
- Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси Ж. Нафасов;
- Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Хўжамуротов;
- Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судининг раиси Т. Рустамов;
- Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси О. Баракаев;
- Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Т. Ҳакимов;
- Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси Б. Казаков;
- Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Ф. Ибодуллаев;
- Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев;
- Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси М. Комилова интизомий жазога тортилган.
Аввалроқ, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида фаолият юритувчи бир қатор судьялар масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жазога тортилганди.
Мавзуга оид
11:05 / 10.11.2024
«Изоляторлар тўлиб кетган» – Олий суд раиси судьялар қатъиятсизлигининг оқибатлари ҳақида
15:50 / 09.09.2023
“Бизнинг халқ бефарқ эмас” – судлар ва судялар фаолияти ҳақида очиқ суҳбат
07:53 / 31.08.2023
Судьяликка талабгорлар синовларда нега 0 балл олганига изоҳ берилди
12:14 / 04.08.2023