Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зойир Мирзаев: Мўйноққа Тошкент вилоятидан 32 млрд сўм ажратилади
Мўйноқ туманига бириктирилган Тошкент вилояти ҳокими ўз тақдимотини ўтказди ва қизиқарли рақамларни келтириб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
“Мўйноқнинг 12 та маҳалласига Тошкент вилояти 12 та тумани ҳокимлари ва 40 нафар етакчи тадбиркорларимиз етиб келиб, 3 кун шу ерда ишлади. Туман билан танишганимизда - жами бюджет даромади 16,6 млрд, харажати эса 92 млрд. Яъни туман дотацияда.
Тошкент вилоятидан кеча 5 млрд ўтказиб бердик. Бу маблағнинг бир қисмига 4 та ҳаммом қурамиз. Тумандаги 236 киши четдан қайтиб келди, 293 киши четда. Мактабгача таълим кўрсаткичи яхши – 91 фоиз, фақат иккита маҳаллада боғча йўқ, буни ўзимиз қуриб берамиз.
Мўйноқда Тошкент истироҳат боғини барпо қиламиз, 5 мингта кўчатимиз тез орада етиб келади. 18 км сув қувурини бир тадбиркоримиз зиммасига олди. Умуман, Мўйноққа Тошкент вилоятидан 32 млрд сўм маблағ ажратилади.
Тиббиёт билан танишганимизда 37 фоиз врач вакант, бу 46 фоиз, яъни ярми бўш экан. Ҳар ой 20 нафар кексаларни Тошкент вилоятига олиб бориб, санаторийда даволатамиз. 100 нафар ўқувчиларни оромгоҳларимизга олиб кетамиз. 24 нафар беморни вилоятимизга олиб кетиб, операция қилдирамиз”, – дея Зойир Мирзаев сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент бунга жавобан шундай деди: “Тиббиёт масаласи энг муҳим. Бу борада алоҳида таклиф беринглар, қарор тайёрлаймиз. Шифокорлар бошқа ҳудуддан Қорақалпоғистонга келиб ишласа 100 фоиз, Мўйноққа келиб ишласа икки ҳисса устама берамиз. Уй қилиб берамиз. Чунки соғликка эътибор бермасак, соғлом зурриётга эга бўлмаймиз”.
Мавзуга оид
15:11 / 18.03.2026
Ўзбекистон тажрибаси асосида Покистонда пахтачилик кластерлари жорий этилади
20:48 / 24.11.2025
Зойир Мирзаев аёлларнинг тандирда нон ёпмай қўйганини танқид қилди
19:43 / 07.10.2025
“Бизни Худо асради” — Зойир Мирзаев боғчалардаги заҳарланиш ҳақида
08:50 / 01.09.2025