Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори белгиланди
Эндиликда маҳалла раисларига ойлик иш ҳақи у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб белгиланадиган бўлди.
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарорига асосан, 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:
- хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида;
- хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида;
- хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 110 минг сўм) миқдорида.
Шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалла раисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.
Аввалроқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
15:37 / 05.12.2025
Маҳаллалар ҳолати «Ҳокимият монитори» орқали реал вақтда назорат қилинади
13:18 / 05.12.2025
Ўзбекистонда 300 та маҳаллада қуёш станциялари ўрнатилади
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
17:57 / 19.11.2025