Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий ва Бухоро вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди
Тегишли қарорлар билан Навоий ва Бухоро вилояти ҳокимликлари тузилмасида янги тайинловлар амалга оширилди.
Навоий вилояти ҳокимининг қарори билан Мамадиёрова Малика Тожиевна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
М. Мамадиёрова ушбу тайинловга қадар Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Бухоро вилоят ҳокимининг қарори билан Ибрагимова Фируза Баҳодирхоновна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ф.Ибрагимова 1970 йил Бухоро шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тугатган. У тайинловга қадар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026