Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Astana Россияга барча парвозларини бекор қилади
Бунга сабаб сифатида Россия ҳудудида тижорат парвозларини суғурталаш тўхтатилгани келтирилган.
Air Astana авиакомпанияси Россия ҳудудидаги барча тижорат рейсларини тўхтатди.
«Авиакомпания парвозларни тезроқ тиклаш масаласида Қозоғистон ҳукумати билан биргаликда иш олиб боради. Бекор қилинган рейслар йўловчиларидан тўловларни қайтариб олиш учун харид жойига мурожаат қилишларини сўраймиз. Пулларни қайтариш тўлиқ ҳажмда амалга оширилади», — дейилади компания баёнотида.
Шунингдек, Туркиянинг Pegasus авиакомпанияси ҳам Украина атрофидаги вазият сабабли Россияга қарши жорий қилинган санкциялар фонида 13–27 март кунлари Россияга парвозларни амалга оширмайди.
Аввалроқ, 6 мартдан бошлаб «Озарбойжон ҳаво йўллари» ва Buta Airways Россиянинг барча шаҳарларига парвозларни вақтинчалик тўхтатганди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026