Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалашган тартибда кўчириш бошланди
Украинадан қайтган талабалар ўқишини 15 мартдан эътиборан соддалашган тартибда кўчириш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, давлат раҳбари раислигида 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа биноан Украинадан қайтиб, ўқишини Ўзбекистонда давом эттириш истагида бўлган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.
Бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга (иловада) мурожаат қилиши ва батафсил маълумот олиши сўралган.

Маълум қилинишича, шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига ушбу масалада мурожаат қилган фуқароларнинг, хусусан талабаларнинг хорижий таълим муассасалари ва яшаш ҳудудлари кесимида рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга юборилди.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026