Жамият | 20:52 / 30.03.2022
41001
1 дақиқада ўқилади

“Тулпоримни 300 миллионга сотмаганман” — отлар ишқибози

Бир неча юз минг долларга баҳоланадиган отлар ҳам бор, яқинда водийда битта от 250 минг долларга сотилди, дейди навоийлик отчопар Аббос Аминов. Унинг тушунтиришича, тулпор бунақа даражага чиқиши учун йиллар давомида унга меҳр берилиши, ўз навбатида от ҳам кўплаб кўпкариларда ўз чемпионлигини исботлаши керак. Отлар ишқибози билан суҳбатни “Манзил”да томоша қилинг.

Яқинларимиз 10-20 минг, ҳатто 40-50 мингга машина олгани ҳақида эшитиб қоламиз. Уловнинг характеристикаси, қайси брендга тегишлилигига қараб бундан қимматроққа ҳам олиш мумкин. Лекин кимдир минадиган отни 250 ёки 500 минг долларга сотиб олибди деса, кўпчилигимиз ҳайратланишимиз табиий.

Навоийлик отчопар Аббос Аминов “Манзил” лойиҳаси билан суҳбатда тулпорлар тарбиялашда нималарга эътибор берилиши, энг зўр машиналардан-да қимматроққа баҳоланадиган отлар етиштиришда қандай меҳнат сарфланиши ҳақида билиб олди.

Қизиқарли суҳбат давомида тулпорлар қанчалик ақлли экани, улоқда ютқизган от қандай ҳолга тушиши ҳақида ҳам билиб оласиз.

Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.

Мавзуга оид