Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоир Нодир Жонузоқ президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди
Дилшод Кенжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шоир Нодир Жонузоқ 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Кўп йиллар «Ёшлик» журналига бош муҳаррирлик қилган.
У 2018 йил апрелида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари бўлган, 2019 йил декабрида уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Ўз навбатида Дилшод Муталибович Кенжаев бошқа ишга ўтиши ўтиши муносабати билан Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Дилшод Кенжаев муқаддам халқ таълими вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, 2021 йил февралида президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
У энди президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025