Хитой ТИВ вакили АҚШда ижтимоий вазият ёмонлашаётганини билдирди
Хитойлик дипломатнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати ирқий камситиш, жиноятчилик ва зўравонлик каби муаммоларни зудлик билан ҳал қилиши зарурлигини исботлайдиган кўплаб фактлар мавжуд.
Хитой ҳукумати АҚШда ижтимоий вазият ёмонлашаётганига эътибор қаратди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди.
"Биз АҚШда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият мунтазам ёмонлашиб бораётганига эътибор қаратдик. Бу тизимли тусдаги сурункали муаммо", - деди у.
Хитойлик дипломатнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати ирқий камситиш, жиноятчилик ва зўравонлик каби муаммоларни зудлик билан ҳал қилиши зарурлигини исботлайдиган кўплаб фактлар мавжуд. Ван Вэнбин шунингдек, АҚШнинг “бойлар учун фойдали ва камбағалларни жазолайдиган” юридик тизимини зарарли деб атади.
"АҚШ – охирги 20 йил давомида ҳар йили ўточар қуроллардан фойдаланилган ҳолда йирик фавқулодда ҳодисалар содир бўлган ягона ривожланган мамлакат", - дея қўшимча қилди у.
"Қўшма Штатларнинг бошқа мамлакатларни инсон ҳуқуқларини бузишда айблашга етарлича ваколати йўқ", - дея хулоса қилди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
13:13 / 28.09.2024