Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда эркак 9-қаватдан тушиб кетгани бўйича маълумот берилди
Бош прокуратура маълумотига кўра, 42 ёшли эркак ўз жонига қасд қилган.
Бош прокуратура Юнусободда эркак киши Халқаро бизнес-марказ биносининг юқори қаватидан қулаб ҳалок бўлгани юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа соат 11:50ларда рўй берган. Бинонинг 9-қаватидаги чекиш учун мўлжалланган очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, бизнес-марказ вакилларидан бири Kun.uz мухбири билан суҳбатда марҳум бинонинг 15-қаватида жойлашган ташкилотлардан бирида фаолият олиб борганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025