Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаровий ов қуролига эга бўлишнинг минимал ёши 25 ёшгача оширилади
Сенат ялпи мажлисида “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Амалдаги “Қурол тўғрисида”ги қонун билан ўқотар қуролдан ташқари пневматик, газли, сигнал берувчи, тиғли, улоқтириш қуроли ва электрошок қурилмаларига эгалик қилишга рухсат берилган.
Бироқ, ўқотар бўлмаган юқорида кўрсатилган қуролларга ноқонуний эгалик қилиш учун эса қонунчиликда жавобгарлик мавжуд эмас. Ўқотар бўлмаган қуролга ноқонуний эгалик қилиш, яъни уйда сақлаш, кўча-кўйда олиб юриш, таълим муассасаларига олиб бориш ва ҳоказо ҳолатларда қурол эгаси ундан турли жиноий мақсадларда фойдаланмаслигига “кафолат” йўқ.
Шу боис, муҳокама қилинган қонун билан амалдаги 2 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда.
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда.
Ўқотар бўлмаган қурол билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликлар назарда тутилмоқда.
Ўзбекистон фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш цензи йигирма беш ёш этиб белгиланмоқда (амалдаги қонунчиликда йигирма бир ёш).
Бундан ташқари, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этилишини тақиқлаш назарда тутилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026