Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистондан олиб кирилмоқда
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-март ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 37,8 фоиз.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:
- Россия – 25,1;
- Бразилия – 11,9;
- Беларусь – 4,2;
- Покистон – 4;
- бошқа давлатлар – 22,5.
Қўмита 2022 йилнинг январь-март ойларида юқоридаги давлатлардан импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини ҳам маълум қилди.
Унга кўра:
- Қозоғистон – 309,7 млн;
- Россия – 205,2 млн;
- Бразилия – 97,5 млн;
- Беларусь – 34,3 млн;
- Покистон – 33,2 млн;
- Эквадор – 17 млн;
- Туркия – 14,7 млн;
- Хитой – 12 млн;
- Эрон – 11,8 млн;
- Украина – 10,8 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
08:48
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026