Ўзбекистон | 11:57 / 06.05.2022
1908
4 дақиқада ўқилади

Beeline Uzbekistan IТ соҳасида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайди

Фото: Beeline Uzbekistan

VEON компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan Tumaris.ТECH йирик халқаро лойиҳасининг digital-ҳамкорига айланди. Унинг мақсади аёлларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Ривожланиш дастури бир йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг навбатдаги тадбири май ойининг охирида бошланадиган Tumaris.HACK аёл дастурчилари учун ҳакатондир. Beeline Uzbekistan ҳакатон иштирокчилари учун совғалар тақдим этади, шунингдек, VEON мутахассисларини маърузачилар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва лойиҳа мураббийлари сифатида жалб қилади.

Ўзбекистон IT-Park ташаббуси билан ташкил этилган Tumaris.ТECH лойиҳаси Марказий Осиёнинг бешта давлатини бирлаштиради. Унинг иштирокчилари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда IТ соҳасида ишлаётган ва фаолият олиб бораётган аёллар ва қизлар бўлишади. Режаларда семинарлар, акселерация дастурлари, стартап кўргазмалари, молиявий саводхонлик ва бошқа долзарб мавзулар бўйича дарслар ўтказиш кўзда тутилган.

Beeline Uzbekistan лойиҳа ғоясини қўллаб-қувватлади ва IT-Park билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳамкорларнинг биринчи қўшма тадбири 27-29 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Tumaris.HACK онлайн ҳакатони ҳисобланади. Марказий Осиё мамлакатлари қизлари молиявий хизматлар, электрон тижорат, DeapTech ва бошқа соҳалардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилувчи рақамли маҳсулотлар намуналарини яратиши керак бўлади. Жамоалар ва индивидуал иштирокчилардан аризалар ташкилотчилар томонидан 23 майга қадар https://clck.ru/gLqnR манзилида қабул қилинади.

Beeline ҳакатон ғолибларига iPad’лар совға қилади, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида ноёб тажрибага эга компания сифатида лойиҳа тадбирларида иштирок этади. VEON бош ижрочи директори Каан Терзиоглунинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида таъкидлаганидек, гуруҳ вакиллари ҳакатон ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва мураббийлари бўлишади, июн ойидаги инкубация ва акселерация дастури давомида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар, бунда Beeline рақамли технологиялар бўйича ўқув модулини ташкил қилишади. Ҳакатон ва инкубация дастурининг иккинчи тўлқини сентябр ойида бошланади. Лойиҳа давомида яратилган стартапларнинг якуний кўргазмаси 2023 йил февраль ойида барча иштирокчилар ва маърузачиларни бирлаштиради.

“Маҳаллий IТ-иқтидорларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонни рақамлаштириш муваффақияти учун муҳим аҳамиятга эга. Ёш аёл IТ-мутахассисларининг имкониятларини кенгайтириш технология трансформациясини бутунлай янги босқичга олиб чиқмоқда. Ўз позициямизни тасдиқлаш учун биз фақат аёллар учун ҳакатон ўтказмоқдамиз – бу биз Марказий Осиёда амалга ошираётган мутлақо янги ноёб амалиёт”, — деди Каан Терзиоглу.

“Ҳозирги рақамли дунёда аёлларнинг роли тобора ортиб бормоқда. Буни ҳатто IТ соҳасидаги профессионал мусобақаларда ҳам кўриш мумкин. Шундай қилиб, бизнинг кўмак билан ўтказилган аввалги ҳакатонда қиз бола бошчилигидаги жамоа ғолиб бўлди. Бизнинг мақсадимиз Тumaris.ТECH иштирокчиларини янги билимлар билан қуроллантириш, қизиқарли стартапларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишдир. Beeline Ўзбекистондаги кўплаб таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб, IТ соҳасига ёш сменани тайёрлашга ёрдам беради. Ишончим комилки, ТUMARIS.ТECH халқаро лойиҳаси нафақат ахборот технологиялари соҳасидаги иш нуфузини оширишга ёрдам беради, балки уни IТ соҳасига янгича назар ташлайдиган аёллар учун янада жозибадор қилади”, – деди компаниянинг бош директори Анджей Малиновски.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид