Ўзбекистон | 16:15 / 11.05.2022
23976
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки кишининг жасади топилди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида сел оқизиб кетган икки фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

10 май куни соат 16:00 лар атрофида туманнинг тоғли ҳудуди «Боғистон» МФЙ, Зохона қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган, ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда Nexia автомобилида бўлган, Узун туманида яшовчи икки киши, шунингдек, чорва молларни боқиб юрган фуқаро ва унинг чорва молларини ҳам сел оқизиб кетганди. Кейинроқ чўпон офатдан қутулиб қолгани маълум бўлган, қолган икки кишини қидириш ишлари олиб борилаётгани айтилганди.

Маълум қилинишича, ФВВ қутқарувчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жараёнида автомобил ва бир кишининг жасади Тўпаланг дарёси ўзанидан топилди.

Қўшимча қилинишича, айни вақтда Тўпаланг дарёси ўзанидан иккинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилмоқда, иккинчи фуқаронинг жасади биринчи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 километр қуйидан топилди.

Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти