Жаҳон | 14:43 / 12.05.2022
25804
1 дақиқада ўқилади

Медведев НАТО билан тўқнашув эҳтимоли ошиб бораётганини айтди 

Унинг сўзларига кўра, бундай тўқнашувда тўлақонли ядровий урушга ўтиш эҳтимоли мавжуд ва бу сценарий барча мамлакатлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин. 

Фото: Reuters

Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз Telegram-каналида НАТО мамлакатларининг Украинани қурол билан таъминлаши Россия билан тўғридан тўғри тўқнашув хавфини ошираётганини ёзди. 

«НАТОнинг Украинани қурол билан таъминлаши, унинг қўшинларини ғарб техникасидан фойдаланишга тайёрлаши, ёлланма жангчиларни жўнатиши ва чегараларимиз яқинида альянс машғулотларининг ўтказилиши Россиянинг НАТО билан тўғридан тўғри ва ошкора тўқнашуви эҳтимолини оширмоқда», — деб ёзди Медведев. 

Унинг сўзларига кўра, бундай тўқнашувда тўлақонли ядровий урушга ўтиш эҳтимоли мавжуд ва бу сценарий барча мамлакатлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Медведев шунингдек, Ғарб ўз ҳаракатларининг оқибатлари ҳақида ўйлаши кераклигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Алексей Зайцев Россия Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланмаслигини билдирганди

Мавзуга оид