Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 214 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Апрел ойида хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 214 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, хориждан қайтган 282 минг 330 нафар фуқаронинг 176 минг 941 нафари бандлиги таъминланган, шу жумладан 23 мингдан ортиғи меҳнат органлари томонидан бандлик хизматлари кўрсатиш орқали иш билан банд қилинган, 4 минг 293 нафари касб ва тадбиркорликка ўқитилган.
Шунингдек, 43 та ўзбек диаспораси ва 2 та ватандош билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шундан:
- 32 таси Россия Федерацияси;
- 6 таси Қозоғистон;
- 1 таси Қирғизистон;
- 1 таси Япония;
- 1 таси Украина;
- 1 таси Португалия;
- 1 таси Таиланд;
- 1 таси АҚШ;
- 1 таси Франция.
Апрел ойида 55 нафар фуқаро Россия Федерацияси ИИВнинг вақтинчалик сақлаш марказларидан ватанга қайтарилди.
Бундан олдин Москвада қурилиш компанияси 100 нафарга яқин ўзбекистонликнинг маошини ўз вақтида бермагани аниқланганди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026