Учкўприк туманига янги ҳоким тайинланди
Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими биринчи ўринбосари Аброржон Асқаров туманнинг янги ҳокимига айланди.
Бугун, 23 май куни Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Учкўприк тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, сессия ишида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, жамоатчилик фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этган.

Сессияда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Акмалжон Маҳмудалиев Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганини айтиб ўтди.
Вилоят ҳокими шу кунга қадар Учкўприк тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Аброржон Қамбарович Асқаров номзодини туман ҳокими лавозимига тавсия қилди.

Тавсия этилган номзод туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Маълумот учун, Аброржон Асқаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2004 йилдан банк-молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2018–2019 йилларда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти филиали бошлиғи, 2019 йилдан Учкўприк тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

12:13 / 06.05.2025