Ўзбекистон | 15:09 / 28.05.2022
17968
1 дақиқада ўқилади

Сенат Олий Суд судьялигига 2 нафар номзодни сайлади

Айни пайтда Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Олий Суд таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Ялпи мажлисда Сенат Турғунали Мирзаев ва Нурали Рахмоновни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Турғунали Мирзаев – 1976 йилда Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган. Турғунали Мирзаев 2000 йилдан бошлаб Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси терговчиси, катта терговчиси, бўлинма бошлиғи каби лавозимларида ишлаган. 2021 йилдан бошлаб Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман суди раиси лавозимида ишлаб келган.

Нурали Раҳмонов – 1982 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Соҳадаги иш фаолиятини дастлаб турли корхоналарда ҳуқуқий маслаҳатчиликдан бошлаган. 2019 йилдан шу кунга қадар Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди судьяси лавозимида ишлаб келган.  

Зилола Ғайбуллаева
Тайёрлаган Зилола Ғайбуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид