Ўзбекистон | 11:14 / 06.07.2022
11346
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Юнон-Бақтрия тарихи музейи ташкил этилади

Фото: Kun.uz

Туризм ва маданий мерос агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси, Бойсун тумани ҳокимлиги ва туман кадастр бўлимлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Юнон-Бақтрия тарихи музейини ташкил этиш бўйича дастлабки ишларни бошлаган.

Дастлаб музей учун ажратилган жойларнинг координатлари аниқланиб, ҳудуд харитасига киритилди. 21х14 метр майдонда музей лойиҳасини тузиш бўйича келишиб олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда Маданий мерос агентлиги томонидан ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудини белгилаш, объектни паспортлаштириш, реставрация ва консервация қилиш бўйича ҳам лойиҳалар тайёрланмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид