Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка президенти «қўшни мамлакатда» экани айтилди
Маълумот берилишича, Готабая Ражапакса Шри-Ланкага 13 июл куни қайтади.
Фото: Twitter / NewsWireLK
Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса оролни тарк этган ва қўшни мамлакатда бўлиб турибди. Бу ҳақда Шри-Ланка парламенти спикери Махинда Япе Абеивардена маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ражапакса Шри-Ланкага 13 июл куни қайтади. Спикер президентнинг айнан қайси мамлакатда эканига аниқлик киритмади.
Коломбода 9 июл куни Шри-Ланка президенти Готабая Ражапаксадан ўз лавозимини тарк этишни талаб қилган бир гуруҳ намойишчилар унинг қароргоҳига бостириб кирди. Ражапакса мамлакатни тарк этгани хабар қилинди. Кейинроқ у истеъфога чиқишини маълум қилди.
Мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида Шри-Ланка бош вазири Ранил Викремесингхе ҳам истеъфога чиқишини билдирди.
Шри-Ланка иқтисодий инқироз ҳолатида бўлиб турибди. Ҳукумат озиқ-овқат, ёнилғи ва дори-дармонлар каби муҳим импорт товарларни молиялаштира олмаяпти. Мамлакат ташқи қарзи 51 миллиард долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
09:12 / 23.08.2025
Шри-Ланка собиқ президенти Лондонга шахсий сафари учун ҳибсга олинди
08:03 / 30.07.2025
Ўзбекистон Шри-Ланка билан бирга чой маҳсулотлари ишлаб чиқариши мумкин
12:06 / 29.07.2025