Жаҳон | 16:38 / 21.07.2022
10860
1 дақиқада ўқилади

Сергей Лавров Ўзбекистонга келади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.

Фото: globallookpress.com

Қайд этилишича, Сергей Лавров 28-29 июль кунлари Тошкентга ташриф буюради.

Россия ташқи ишлар вазири Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади.

Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид