Ўзбекистон | 13:03 / 10.08.2022
55363
2 дақиқада ўқилади

Олий суд раиси ўзгарди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Олий суди раиси Козимжон Комилов ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Олий суднинг янги раиси бўлади.

Бугун соат 15:00 га белгиланган Сенат кенгаши йиғилишида Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига сайлаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Козимжон Комилов икки ой аввал Олий суд раиси лавозимига қайта сайланганди. Муқаддам Олий хўжалик суди раиси бўлган Комилов 2017 йилдан Олий суд раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Бахтиёр Исломов муқаддам Фарғона ва Тошкент вилоятларида судьялик қилган, 2020 йил ноябригача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бўлган. 

Бахтиёр Исломов Фото: KUN.UZ

У 2020 йил ноябрида президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

2021 йил ноябрида эса Рустам Иноятов ўрнига президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаганди.

Маълумот учун, Олий суд раиси, унинг биринчи ўринбосари ва уч нафар ўринбосари - суд ҳайъатлари раислари ва судьяларидан иборат. Олий суд раиси ва аъзоларини президент тақдимномасига биноан сайлаш Сенат ваколатига киради.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди