Ўзбекистон | 10:05 / 17.08.2022
56504
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда 8 киши тириклайин ёниб кетди

Spark ва Gentra ўзаро тўқнашганда ёнғин келиб чиққан. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳар иккала машина ва уларда бўлган жами 8 киши ёниб етган.

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Муборак туманида Spark ҳамда Gentra русумли машиналар ёниб кетгани акс этган видеоёзувлар тарқалди. 

Ҳодиса 15 август куни тунда А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов халқаро автомобил йўлининг Муборак тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Kun.uz'нинг аниқлашича, катта тезликда ҳаракатланаётган машиналардан бири иккинчисининг йўлига чиқиб кетиб ўзаро тўқнашган. Шундан сўнг ёнғин келиб чиққан. Оқибатда ҳар иккала машина ва уларда бўлган одамлар ёниб кетган.

16 август куни Kun.uz мухбирлари воқеа жойида бўлиб, ҳодисани ўрганишди. Тафсилотлари тез орада эълон қилинади.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Нуробод туманида Nexia ЙТҲга учраб ёнғин содир бўлган ва оқибатда машина салонида бўлган 4 киши машинага қўшилиб ёниб кетганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти