UzAuto Motors нисбатан арзонроқ автомобиллари учун шартнома беришни тўхтатди
UzAuto Motors харидоргир моделлар бўлмиш Spark вa Nexia-3 учун шартнома беришни тўхтатди. Компаниянинг баъзи дилерлик марказларида Lacetti вa Cobalt автомобилларининг арзонроқ позициялари учун ҳам шартномалар қабул қилинмаяпти.

Фото: Kun.uz
Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган компания вакилининг сўзларига кўра, шартнома бериш тўхтатилганига навбатлар сонининг кескин ошиб кетаётгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Контрактация қачон тикланиши номаълум.
Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзавтосаноат” ахборот хизмати раҳбари Зумрад Шожалилова билан боғланишга бўлган бир қанча уринишларимиз бесамар кетди.
UzAvtoSavdo_bot маълумотларига таянадиган бўлсак, 18 август ҳолатига биргина Lacetti, Cobalt вa Damas автомобиллари учун қарийб 136 минг кишилик узун навбат юзага келган. Компания навбатларни камайтиришга бир неча маротаба ваъда берган бўлса-да, амалда бунинг уддасидан чиқа олгани йўқ.
UzAuto Motors 2021 йил 20 декабридан 2022 йил 1 февралигача бўлган муддатда ҳам Cobalt, Spark, Nexia вa Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатганди. Бунга сабаб сифатида эса бутун дунё бўйлаб яримўтказгичларни етказиб беришда узилишлар юзага келгани кўрсатилган эди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
Мавзуга оид

11:55 / 26.04.2025
Автомобил бозоридаги монополия: Ўзбекистон битта хатони иккинчи марта такрорлайдими?

19:56 / 22.04.2025
“Нархлар анча арзонроқ” — Қозоғистондан қайтаётган ўзбеклар ўзи билан нималар олиб киряпти?

23:21 / 19.04.2025
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди

22:54 / 14.04.2025