Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Cobalt уриб юборган пиёда вафот этди
Яккабоғ туманида яшовчи шахс Cobalt машинасида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Мирзачўл туманида яшовчи пиёдани уриб юборган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 20 август куни соат 23:54 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалласидан ўтган 976-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи шахс Cobalt машинасини Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Мирзачўл туманида яшовчи пиёдани уриб юборган.
Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олган ва шифохона ётқизилган. Аммо кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Аввалроқ, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Cobalt икки нафар болани уриб юборган ва улардан бири ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026