Ўзбекистон | 12:08 / 29.08.2022
9003
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда «Лада» ва «Кобальт» тўқнашуви оқибатида бир киши жароҳат олди

Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши жароҳат олди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеотасвир тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Жорий йил 27 август куни тахминан соат 00:30 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.М. “Лада” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Р.Г. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида "Кобальт" автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид