Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзан Қодиров Россия куч тузилмаларида юқори лавозимни эгаллаши мумкин
Рамзан Қодиров Росгвардияда юқори лавозимлардан бирини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда «Медуза»нинг Россия президенти администрациясига яқин манбаси хабар берган.
Аввалроқ Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида 15 йиллик фаолиятидан кейин Чеченистон раҳбари лавозимидан кетишига ишора қилиб видеомарожаат жойлаган, «ҳайдаб юборишмасларидан кетиш вақти келди» деб айтганди.
Россия Федерал ҳарбийлар хизмати Росгвардия мамлакат ичида қурол айланмаси, шахсий қўриқлаш хизматларини назорат қилиш ва жамоат тартибини сақлашда иштирок этувчи кучишлатар тузилма ҳисобланади. Айни дамда Росгвардия раҳбари Россия армияси генерали Виктор Золотов ҳисобланади. 4 кун аввал Золотов Россия президенти Путин қабулида бўлган ва мудофаа вазирлиги ҳарбийлари билан ҳамжиҳатликда олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берганди.
Охирги вақтда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу истеъфога чиққани ёки Украинадаги Россия армиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани ҳақида хабарлар кўпайган. Хусусан, Британия разведкаси бу ҳақда хабар тарқатганди. Бу хабарлар фонида Россия кучишлатар тузилмалари юқори лавозимларида жиддий ўзгариш бўлиши ҳақида миш-мишлар ҳам пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026