Ўзбекистон | 12:03 / 20.09.2022
3102
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжондан Самарқандга парвозлар йўлга қўйилади

Октябр ойидан бошлаб Озарбойжоннинг AZAL миллий авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Фото: AZAL

Парвозлар ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари ташкил этилади.

«Озарбойжон ҳаво йўллари» (AZAL) томонидан «Боку-Тошкент-Боку» йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 5 мартагача оширилиши кутилмоқда.

Озарбойжон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида AZAL’нинг тўғридан тўғри қатнови 2018 йил июн ойида бошланган. Аввалига йўналиш ҳафтасига битта рейсни амалга оширган, ўша йил август ойидан бошлаб эса иккита рейс амалга оширилган. 

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways март ойидан бошлаб Тошкентни Боку билан боғлаб келмоқда. Ҳозирги кунда унинг самолётлари ҳафтасига уч марта Озарбойжонга учяпти. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид