Жаҳон | 21:12 / 10.10.2022
44686
6 дақиқада ўқилади

Россия Украина шаҳарларига ўнлаб ракеталар ёғдирди. Суратлар

РФ мудофаа вазирлиги «ҳарбий қўмондонлик, алоқа ва энергетика объектлари» нишонга олинганини маълум қилди. Путин «юқори аниқликдаги қуроллар билан ёппасига зарба берилгани»ни айтди. Аммо ракеталар бизнес-марказлар, хиёбонлар, аҳоли турар жойлари ва жамоат транспорти бекатларига келиб тушган.

Reuters / Scanpix / LETA

10 октябр тонгида Украинанинг бутун ҳудудида шаҳарлар бўйлаб ракета зарбалари йўлланди. Россия армияси Киев, Днепр, Запорижжя, Одесса, Лвив, Суми, Кривий Риҳ шаҳарларига зарба берди — бу шаҳарларнинг кўпчилигида бир неча ойдан буён ҳаво ҳужумлари кузатилмаганди. Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, Россия ҳарбийлари Украина шаҳарлари бўйлаб 80 дан ортиқ ракета учирган, шундан ярми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орқали тутиб қолинган. Украина полициясига кўра, зарбалар оқибатида жами 11 киши ҳалок бўлган, 64 киши яраланган.

Россия президенти Володимир Путин бу «Киев режими жиноятларига жавоб» эканини айтди ва РФ ҳудудида «терактлар давом этган тақдирда» «қатъий» жавоб қайтарилишини ваъда қилди. РФ мудофаа вазирлиги «ҳарбий қўмондонлик, алоқа ва энергетика объектлари» нишонга олинганини маълум қилди.

Бу зарбалар Қрим кўпригида портлаш рўй бериб, Украинадаги Россия қўшинларига янги қўмондон этиб фуқаролик инфратузилмаларини ёппасига ўққа тутиш тарафдори ҳисобланган Сергей Суровикин тайинланишидан икки кун ўтиб амалга оширилди.

Киев

  • Шевченковский ва Соломенский районларидаги объектлар;
  • муҳим инфратузилма объектлари (шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларидан улар айнан қаерда жойлашилгани англашилмаган), жумладан шаҳар марказидаги сув ўтказиш тармоғи;
  • «101 Tower» бизнес-маркази биноси, бу ерда Германия элчихонасининг виза бўлими ҳам жойлашган;
  • «Владимирская горка» паркини Халқлар дўстлиги аркаси билан боғлайдиган пиёдалар ва велосипед кўприги; уни «Кличко кўприги» деб ҳам аташади;
  • марказий темирйўл вокзали ҳудуди, вокзал биноси деразалари тўкилиб кетган;
  • Тарас Шевченко булвари ва Владимирской кўчаси кесишмаси: бир неча автомобил ёниб кетган, атрофдаги уйларнинг ойналари тўкилган;
  • Тарас Шевченко номидаги боғ; снаряд болалар майдони яқинига тушган.

Қурбонлар
Беш киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши яраланди.

Киев области

  • областнинг уй районида муҳим инфратузилма объектларига зарбалар, жумладан бир ИЭС;
  • Обуховское қишлоғи ва Вишгород районида аҳоли уйлари шикастланган;
  • Бровари районида фуқаролик инфратузилмаси шикастланган.

Қурбонлар
Тўққиз киши жабрланган, харобалар остида одамлар қолган бўлиши мумкин.

Днепропетровск области

  • муҳим инфратузилма объектлари, аҳоли яшаш кварталлари, жамоат транспорти бекатлари, автомобиллар;
  • Днепрда ракеталардан бири йўл устига тушган, натижада автобус шикастланган.

Қурбонлар
Камида тўрт киши ҳалок бўлган, 19 киши яраланган.

Полтава области

  • Кременчук районида энергетика объектлари.

Ивано-Франкивск области

  • муҳим инфратузилма объектлари, жумладан Бурштинский ИЭС ҳудуди.

Лвив области

  • муҳим инфратузилма объектлари, жумладан Лвивда, шаҳар ИЭС фаолияти тўхтатилган.

Суми области

  • Конотопдаги муҳим инфратузилма объектлари.

Қурбонлар
Яраланганлар бор, уларнинг сони аниқлаштирилмоқда.

Хмельницкий области

  • Хмельницийдаги муҳим инфратузилма объектлари, атрофдаги уйларнинг деразалари тўкилган.

Харкив области

  • Харкив шаҳри ва областдаги энергетика объектлари ва бошқа муҳим инфратузилмалар.

Житомир области

  • муҳим инфратузилма объектлари.

Киев

Киев кўчаларида ёнаётган автомобиллар
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Отишмалар оқибатида бир қисми қулаб тушган офис биноси
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси келиб тушган жойда турган маҳаллий аҳоли
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Шаҳар ўққа тутилган вақтда яраланганлар тиббий ёрдам олмоқда. Киев расмийларига кўра, ҳужум вақтида камида 50 киши яраланган; беш киши ҳалок бўлган.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Зарбалар вақтида ҳалок бўлган киши жасади
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

WOLFGANG SCHWAN/ANADOLU AGENCY
WOLFGANG SCHWAN/ANADOLU AGENCY

Запорижжя 

Қутқарувчилар кўп қаватли уйда отишма натижасида чиққан ёнғинни ўчиришмоқда. Запорижжя 24 соат ичида иккинчи бор ўққа тутилди. Бугунги зарбалар оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.
Reuters / Scanpix / LETA
Хусусий уйга ракета келиб тушиши оқибатлари
UKRINFORMAGENCY / Scanpix / LETA

Днепр 

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчи ва полициячилар портлашдан ҳосил бўлган ўрани текширмоқда
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Отишмалар вақтида шикастланган автобус
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Зарбалар вақтида ҳалок бўлганларнинг жасадлари. Днепр расмийлари ҳозирча қурбонлар ҳақида аниқ маълумот бермаган
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Словянск

78 ёшли Валентина Бондаренко ва унинг турмуш ўртоғининг зарбалар вақтида шикастланган уйи. Бондаренконинг ўзи зарба вақтида уй ёнидаги боғда бўлган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
61 ёшли Петро Лисовой ракета зарбасидан шикастланган уйида
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли ракета зарбаларидан шикастланган уйни тозаламоқда
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Лвив 

Pavlo Palamarchuk / Reuters / Scanpix / LETA
Pavlo Palamarchuk / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив 

Зарбалар вақтида метрога яширинган одамлар
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид