Ғафур Ғулом боғи очилиши яна кечикадиган бўлди
Бу – Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғи очилишининг учинчи марта кечиктирилиши бўлади. Бундан олдин боғ очилиш вақти сифатида 2022 йилнинг ёзи, кейинроқ сентябри эълон қилинган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, боғ қишда тўлиқ очилиши мумкин.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида жойлашган Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғи 2019 йил март ойида реконструкция ишлари сабаб ёпилган эди. Кейинроқ 2020 йил июл ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги боғни модернизация қилиш ишлари 49 йилга “BMP Smart Decision Private Limited” хориж компаниясига топширилганини маълум қилганди.
Kun.uz Сингапурда рўйхатдан ўтган бу компания таъсисчиси Ўзбекистон фуқароси Шерзод Ҳалимов экани, компаниянинг устав капитали 1000 Сингапур доллари (720 АҚШ доллари атрофида) эканини хабар қилганди.
2021 йил декабр ойида эса пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғидаги реконструкция кечикиб кетгани учун боғ эгаларини танқид қилган, боғнинг бу инвесторга берилиши масаласи қайта кўриб чиқилишини айтганди.
Узоқ танаффусдан кейин 2022 йилнинг феврал ойида боғ ҳудудини ижарага олган BMP Smart Decision Management таъсисчиси Отабек Мирзажонов боғ шу йилнинг ёзида пойтахтликлар учун очилиши ҳақида маълум қилганди. Таъсисчи боғга 4 млн АҚШ доллари инвестиция киритгани, боғ ичидаги бирор дарахтга дахл қилинмаслиги, барча аттракционлар янгиланишини ва уларнинг 90 фоизи Ўзбекистонга олиб келинганини ҳам қўшимча қилган эди.
Орадан бироз вақт ўтиб, 2022 йилнинг июл ойида Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари боғдаги қурилиш ишларини ўрганиб, боғ 1 сентябрда очилишини эълон қилганди.
Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, боғ очилиши яна кечикади. Таъмирчи компания раҳбари Отабек Мирзажоновнинг айтишича, боғнинг очилиш санаси ҳали маълум эмас.
“Ҳозир хориждан келаётган товарларимизни божхона орқали қабул қилиб оляпмиз. Боғни очишга тайёргарлик кўряпмиз. Лекин қачон очилишини аниқ айта олмайман. Октябр ойида очишни режалаштирганмиз”, — деган у.
Компания раҳбари ўринбосари Зафар Мирзаулуғов боғ очилиши кечикишини Украина ва Россиядан келиши кутилаётган товарлар билан боғлаган. Масъул паркнинг 90 фоизи аллақачон тайёрлигини ҳам қўшимча қилган.
“Боғни синов тариқасида очиш октябр ойига режалаштирилган. Декабр ойи охиригача тўлиқ очишга тайёргарлик кўряпмиз”, – деган Зафар Мирзаулуғов.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
Спорт | 22:14
-
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
Ўзбекистон | 21:47
-
Ню Йорк мэри ва ўзбек тадбиркорининг олди-бердиси: бу ҳақда нималар маълум?
Ўзбекистон | 21:38
-
Трамп: «Путин олов билан ўйнаяпти»
Жаҳон | 21:34
Мавзуга оид

16:55 / 15.12.2022
Dream Park (Ғафур Ғулом боғи) сизни мўъжизавий эртагига таклиф қилади

12:24 / 27.10.2022
Ҳукумат расмийлари Ғафур Ғулом боғининг номини ўзгартирмаслик масаласида тадбиркор билан учрашув ўтказди

17:48 / 26.10.2022
“Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгармайди” — Чилонзор тумани ҳокимлиги

13:51 / 25.10.2022